Қашқадарёда маҳалла раиси аёлни ўласи қилиб калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
22 Март
19982Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси аёл кишини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 март куни Кўкдала туманидаги “Зум” маҳалласи раиси ўзининг яқин қариндоши бўлган О.Б.нинг хонадонида бўлиб турган вақтида, ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик туфайли жабрланувчи О.Б.га қўл кўтарган.
Билдирилишича, ҳозирда гумондор шахсга нисбатан ИИО томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув ҳамда экспертиза хулосасига кўра ушбу ҳолат ҳақида яна қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова фермерлардан бирини кескин ҳақоратлаб, қўл оёғини боғлатиб Ички ишлар ходимларига топшириб юборганди. Кейинроқ, Ўролова ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтган.
LiveБарчаси