Қашқадарёда Labo ва “Гелик” тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Labo ва Mersedes-Benz тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 14:20  ларда Ғузор тумани “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 25-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган Mersedes-Benz русумли автомобилини Чим-Қарши йўналишида бошқариб келаётганда ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo русумли автомобиль билан урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Labo русумли  транспорт воситаси ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида юк машинаси ва “Жигули” тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг