Қашқадарёда кредит маблағларини “туя қилган” ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2022
8895Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙ да ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида А. Т. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг собиқ мансабдор шахслари 1 млрд 6 млн сўмни талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг 12 минг доллар пора олаётганда ушланган ўринбосари 6 йилга қамалгани маьлум қилинган эди.
LiveБарчаси