Сирдарёда мансабдор шахслар 1 млрд сўм пулни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 2022
6669“Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг собиқ мансабдор шахслари 1 млрд 6 млн сўмни талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг собиқ мансабдор шахслари 2018-2021 йилларда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ва рағбатлантириш пуллари – жами 1 млрд 6 млн сўмни талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Шунингдек, ушбу унитар корхонанинг собиқ раҳбари Х.О., собиқ бош ҳисобчиси С.Ш., собиқ ҳисобчиси Х.С., собиқ бўлим бошлиғи М.Ш. ва яна 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, суд идораларига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг ҳукмига кўра, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа жазо турлари тайинланган.
Маълум бўлишича, талон-торож қилинган бюджет маблағларининг 767 млн сўм қисми ундирилган. Қолган 239 млн сўм пул маблағи мажбурий тартибда ундириш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган.
LiveБарчаси