Хоразмда пора билан ушланган ҳоким ўринбосари 6 йилга “кесилди”

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг 12 минг доллар пора олаётганда ушланган ўринбосари 6 йилга қамалди. Бу ҳақда Хоразм вилоят судининг матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судида Ҳазорасп туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган У.А.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.

Судда маълум бўлишича айбланувчи ноқонуний қурилмаларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрмаслик, яъни бузмаслик эвазига аризачидан жами 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида беришини талаб қилган ва сўралган пулни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Суд У.А.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси(пора олиш) 2-қисми “б” банди билан айбли деб топган ва ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 йил муддатга  мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Маълум қилинишича, 1984 йилда туғилган У.А. муқаддам судламаган, маълумоти олий, унинг 4 нафар фарзанди бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made