Қашқадарёда коронавирус тарқалишига оид турли мишмишларга ойдинлик киритилди

Саломатлик

image

Аввал хабар берганимиздек, 11 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда турли мишмишлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолатларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

“Вилоятда коронавирусга оид тафсилотлар ортида ижтимоий тармоқлар орқали дарҳол миш-мишлар урчиши шубҳасиз. Бироқ эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ССВ баёнотида қайд этилганидек, бир нарсани унутмаслигимиз шарт – бир марта мусбат натижа олингани Covid-19 коронавирус инфекциясига оид якуний хулоса бермайди. Мусбат натижали таҳлиллар СЭОМ вирусология лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади”, дейилади маълумотда.

Вилоят ССБ матбуот хизмати Муборак туманидаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди. Маълум қилинишича, вилоятга автобус орқали кириб келганларнинг барчаси дарҳол карантинга олинган.

“Муборакдаги вазият бўйича эса ССВ маълумотига қўшимча тарзда шуни қайд этиш мумкинки, тумандаги хорижий корхонанинг бир йўла коронавирус инфекцияси аниқланган 28 нафар ходимининг бир нафари туркиялик, қолганлари қозоғистонлик фуқаролардир. Шу ўринда 6 июнда ҳам шу ҳудудда ишловчи қозоғистонлик фуқарода инфекция аниқланганини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Улар вилоятимиз ҳудудига автобус орқали кириб келишган ва дарҳол карантинга олинган”, деб хабар бермоқда вилоят ССБ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, вилоятнинг Косон туманида ҳам коронавирус аниқланди, деган мишмишлар ҳам маҳаллий аҳоли орасида тарқалди. Таъкидланишича, бундай гап-сўзларга мазкур туман фуқароларидан бири топширган таҳлил намунасида вилоятдаги вирусология лабораториясида мусбат натижа қайд этилгани сабаб бўлган. Таъкидланишича, бу ҳали якуний хулоса эмас. Айни пайтгача пойтахтдан таҳлил натижалари маълум қилинмаган. 

Кейинги кунларда тарқалган учинчи миш-миш Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” бозорининг ёпилиши билан боғлиқ. Маълум қилинишича, бозор дезинфекция мақсадида ёпилга. Эртага, 13 июнь куни эрталабдан мазкур бозор ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг