Қашқадарёда ғалла даласи ёниб кетди
3-саҳифа
−
28 Май 2023
20324Қашқадарё вилояти Китоб туманида ғалла экилган далада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Кеча, 27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани ФВБ га “Зарафшон” маҳалласи, Минжил қишлоғида жойлашган “Аёқчи” фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган.
Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган.
Маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар экин майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги кафелардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси