Қашқадарёда дўкон эгаси болага тан жароҳати етказди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июль
11939Қашқадарё вилоятининг Косон туманида дўкон эгаси вояга етмаган 12 ёшли болани калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июнь куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган O.A. онаси С.Н. томонидан харид учун савдо дўконига юборилган. Дўкон эгаси 1976 йилда туғилган О.Ғ. исмли эркак эса боланинг бошига ҳеч ким йўқ жойга нега кирганлигини сўраш важи билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан жабрланувчининг онаси томонидан йўлланган мурожаатга асосан, олиб борилган терговга қадар текширув давомида Косон туманидаги савдо дўкони сотувчиси О.Ғ.га вояга етмаган шахсни урганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган. Иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган.
Шунингдек, хабарда иш бўйича қўшимча ахборот берилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда сотувчи QR-кодли чек сўраган 13 ёшли болага тарсаки туширгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, сотувчига маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди. Калтак еган бола кейин Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев билан учрашди. Дўкон сотувчиси эса 15 суткага қамалди.
LiveБарчаси