Қашқадарёда бир туман ва 17 та маҳалла “қизил” ҳудудга кирди
Жамият
−
03 Июль 2020
15960Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгариш бўлди. Айрим маҳаллалар ҳам "қизил" тоифага ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 3 июлдан коронавирус инфекцияси қайд этилган қуйидаги ҳудудлар Ғузор тумани “яшил” тоифадаги ҳудуддан “қизил” тоифага ўтказилган.
Бундан ташқари, Қарши шаҳридаги "Мағзон", "Қиличбек-Қўрғонча", "Отчопар", "Қарлиғбоғот", "Нахшаб", "Худойзод", "Комилон", "Табассум", "Кунчиқар", "Мустақиллик", "Истиқлол" ва "Шўртан" маҳаллалари ҳам “қизил” ҳудудга киритилган.
Қарши туманидаги “Боғобод”, “Гулистон”, “Хонобод” ва “Чоргумбаз” ҳамда Косон туманидаги "Қуйиоброн" маҳалласи ҳам шу ҳудудга ўтказилган.
Маълумотларга кўра, Қарши шаҳар, Косон ва Қарши туманлари “сариқ” тоифага ўтказилди. Шунингдек, Муборак, Китоб ва Чироқчи туманлари "қизил"дан "сариқ" ҳудудга ўзгарди.
“Шундай қилиб, вилоятда "яшил" ҳудудлар - 8 та, "сариқ" ҳудудлар - 6 та, "қизил" ҳудудлар - 1 та”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади. Фаолияти тўхтатилган назорат маскан (пост)лари қайта тиклангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси