Қашқадарёда аёл бошқа аёллар томонидан “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
10 Май 2023
21913Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида бир аёл бошқа аёллар томонидан “самосуд” қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 21:00 ларда О.Ш. турмуш ўртоғи О.А.ни Қарши шаҳридаги ижара уйда Н.Д. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётганлигидан хабар топиб, фуқаро Н.Д.ни уриб, енгил тан жароҳати етказиб, унга руҳий тазйиқ ўтказган. О.Ш.нинг олдида бошқалар ҳам бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.