Қашқадарёда 72 ёшли эркакни маҳалладоши калтаклаб ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
17 Апрель 2023
18938Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида 72 ёшли эркак калтакланиши оқибатида ҳушидан кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, воқеа жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 15:30 ларда Китоб тумани “Гулистон” маҳалласида содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолган. Т.Қ. қўлидаги таёқ билан У.Э.ни уриб, тан жароҳати етказган. Эркак ўша куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Бўлими томонидан олиб борилган дастлабки тергов давомида Т.Қ. жиноят ишида Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
22 Октябрь