Қашқадарёда 20 ёшли йигит ўзидан беш ёш катта фуқарони пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 май куни Қашқадарёда 20 ёшли эркак ўзидан беш ёш катта шахсни пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 29 май куни Қашқадарё вилояти Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида соат 10:00 да 20 ҳамда 25 ёшли эркак ўртасида тортишув содир бўлган. Жанжал оқибатида 25 ёшли эркак пичоқ билан жароҳатлангани туфайли вафот этган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти Когон туманида футбол ўйинида келиб чиққан жанжал оқибатида 21 ёшли йигит 27 ёшли танишини дўппослаб, ўлдириб қўйганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жиноят Қашқадарё пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг