Қашқадарёда 2-синф ўқувчиси юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 Май
13869QALAMPIR.UZ таҳририятига Қашқадарёда мактаб ўқувчисини юк машинаси уриб кетгани акс этган видео келиб тушди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармасига боғландик.
Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ушбу ҳолат юз берганини тасдиқлади.
Воқеа жорий йилнинг 15 май куни вилоятнинг Кўкдала туманида юз берган. 2-синф ўқувчилари мактабга бораётганида уларнинг бирини юк машинаси уриб кетган. Оқибатда ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан 15 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь