Қашқадарёда ҳам сув нархи ошади
Фойдали
−
14 декабр 2023 10079 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар ошади. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти хабар берди.
Унга кўра, қуйидаги ўзгартиришлар 29 декабрдан кучга киради:
Ичимлик суви учун:
- аҳолига – 1 м3 – 2500 сўм;
- бюджет ташкилотларига – 1 м3 – 6 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчиларга – 1 м3 – 10 000 сўм.
Канализация хизматлари учун:
- аҳолига – 1 м3 – 1500 сўм;
- бюджет ташкилотларига – 1 м3 – 2500 сўм;
- улгуржи истеъмолчиларга – 1 м3 – 5 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир неча вилоятларда сув тарифлари ўзгаргани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август