Қашқадарё ҳокими ҳам лавозимига тасдиқланди

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда депутат Исмигул Бердимуродовна Хушмуродова Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муротжон Азимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди ва тасдиқланди.

Маълумот учун, Муроджон Бердиалиевич Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2014-2016 йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. Генерал-майор Муроджон Азимов  2018 йил февралидан 2021 йил 18 ноябригача  Давлат божхона қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Самарқанд, Хоразм, Навоий, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилояати ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ҳоким Муроджон Азимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг