Тошкент ҳокими ҳам лавозимига тасдиқланди

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умурзаков номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳар Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланган.

Қайд этилишича, маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умурзаков номзоди кўрсатилган.

Сессияда депутат Калонов Рустам Абдуҳакимович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси этиб сайланди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Самарқанд,  Хоразм, Навоий, Жиззах, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент ҳоким Шавкат Умурзаков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг