Тошкентда IMMAF Жаҳон чемпионати бошланди
Спорт
−
06 Ноябрь
2965Кеча, 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Аралаш жанг санъатлари бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари старт олди. Жангларга "Ҳумо арена" мезбонлик қилмоқда.
Мусобақада 67 дан ортиқ миллий федерациялардан келган 650 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Жанглар 10 ноябрга қадар давом этади.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда IMMAF президенти Керрит Браун, IMMAF бошқаруви раиси Денсин Уайт ва ташкилот директори Моҳамед Али Қамбар ҳам Тошкентда бўлиб турибди.
Маълумот учун, турнирнинг очилиш маросими 9 ноябрь кунига белгиланган. Бугун, 6 ноябрь куни "Ҳумо арена"даги 5 та октагонда турнирнинг 1/16 финал босқичи жанглари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси