Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
06 Ноябрь 2024 5745 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. "Манас" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 11-йиғилиши якунлари бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинган ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь