Қашқадарё СЭОМнинг 4 ходими коронавирус юқтириб олди

Жамият

image

Қашқадарёда Санитария эпидемиология маркази ходимлари коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят СЭОМ Матбуот хизмати хабар берди.

“8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди”, дейилади хабарда.

Шу боисдан 9-10 июль кунлари марказ тўлиқ дизенфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилган. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган.

Марказнинг қайд этишича, коронавирус инфекциясига биринчи навбатда беморлар ва улар билан бирламчи, иккиламчи мулоқотда бўлганлар, чет давлатдан келган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари, тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган шахслардан тест намуналари олиниши белгиланган.

“Фуқароларнинг асоссиз тест топширишлари ўз навбатида таҳлиллар сонининг ортишига, бу эса текшириш зарурати бўлган шахсларнинг таҳлиллари кечикишига сабаб бўлмоқда”, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 872 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 8074 нафари соғайган ва 64 нафари вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм тўланиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг