Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний қум-шағал қазиб олганлар ушланди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Қашқадарё дарёси ўзанидан ўзбошимчалик билан қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Д.Б. Қашқадарё дарёсининг Қамаши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ўзанидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 135 млн сўмлик жами 7,2 минг м-3 қум-шағал аралашмаларини қазиб олиб сотгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг