Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши ўзгаради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президентининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига:

•    ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида шахсга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказиш (самосуд);

•    вояга етмаганлар жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодекси 128- ва 129-моддалари санкцияларини ошириш;

•    жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши 14 ёш этиб белгилаш;

•    ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун вояга етмаган шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисоблаш;

•    вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги;

•    вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахс ёки унинг қонуний вакили илтимосига кўра психолог иштирок этиши каби нормалар билан тўлдиришга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилиняпти.

Хотин-физлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда фаолиятни амалга оширадиган вазирлик ва идораларнинг қўшимча вазифаларини белгилаш, раҳбарларига шахсий жавобгарликни юклаш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

Қарорнинг қабул қилиниши хотин-қизлар ва бола ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ушбу йўналишда ишловчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг бу борадаги масъулиятини кучайтиришга кўмаклашади.

Лойиҳанинг ишлаб чиқиш жараёнида Америка Қўшма Штатлари, ЕИ мамлакатлари, шу жумладан Германия, Франция, Венгрия, Польша, Дания, МДҲ мамлакатлари, жумладан Россия, Беларусь, Молдова ва Қозоғистон каби хорижий давлатлар амалиёти ўрганилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Жиноят кодекси

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг