Қаршидаги шифохона лифти шахтасидан аёлнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
09 Август
10810Республика тез-тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар филиалига қарашли эски темирйўл шифохонасида фаолият юритувчи тиббиёт ходими лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Марказий студия” кўрсатувида маълум қилинди.
Аниқланишича, шифохонада фаррош бўлиб ишловчи 36 ёшли аёл иш фаолияти давомида шифохона биносидаги лифтдан фойдаланишга уринган. Аммо лифт носозлиги боис унинг шахтасига тушиб кетган.
Аёл ишда кўринмай қолгани сабабли ҳамкасблари унинг шу шифохонада ишлайдиган синглисига хабар берган. Натижа бўлмагач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. 20 соатдан ортиқ қидирувлардан сўнг, жорий йилнинг 4 август куни 36 ёшли аёл лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилган.
Воқеадан сўнг ушбу лифтдан фойдаланиш чеклаб қўйилган. Айни пайтда Қарши шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Маълумот учун, марҳуманинг 3 нафар фарзанди бўлган. Турмуш ўртоғи Россияда ишлайди.
LiveБарчаси