Қаршида ЙПХ автомобили ёниб кетди

3-саҳифа 7767
image

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида йўл-патруль хизмати автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Оймуродов бошқарувидаги Lacetti русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3
t
×