Қаршида пиёдани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан қочди
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2021 8678 1 дақиқа
Кеча, 6 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида пиёданинг ўлими блан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 04:30 атрофида Қарши ҳудудидан ўтган Қарши–Бешкент автомобиль йўлида юз берган. Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинган.
“Икки марта тез ёрдам чақирдим. Қўрқиб кетгандим. Мени кечиринглар”, дейди ҳайдовчи.
Ҳозирда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь