Қаршида “коляска”даги гўдак ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Қарши шаҳрида йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёлнинг аравачадаги фарзандини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автомобиль ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 10 август куни соат 21:10 ларда шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида юз берганди. Ҳайдовчи Ф.Э. Nexia автомобилида йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёл ва унинг болалар аравачасидаги ҳали бир ёшга ҳам етмаган фарзандини уриб юборган. Оқибатда бола оғир тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан, шифохонада вафот этган.

“Қамалсин! Қонуний жазо олишини хоҳлайман”, деди фарзандидан ажралган аёл.

Суд ҳукми билан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топилди. Унга 2 йилу 6 ой муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг