Қаршида Nexia ҳайдовчиси “коляска”даги чақалоқни уриб кетди
3-саҳифа
−
17 Август 2021
12171Жорий йилнинг 10 август куни Қарши шаҳрида қоидабузар ҳайдовчи йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёлнинг аравачадаги фарзандини уриб юбориши сабаб бир ёшга ҳам тўлмаган бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 21:10 ларда Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Давлат хизматлари агентлиги” биноси рўпарасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.Э. Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган (йўл белгилари ва чизиқлари билан белгиланган) пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган, 2020 йил ноябрь ойида туғилган У.Ж.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган У.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ҳайдовчи Ф.Э.га нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси