Қаршида 35 ёшли эркак ётоқхонанинг 4-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги “Шодлик” маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхонанинг 4-қаватидан 35 ёшли эркак тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. У қўшнилари билан жанжаллашиб, сўнг улардан қочиш пайти баландликдан тушиб кетгани айтилмоқда.

Вилоят прокуратураси матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га фуқаро ётоқхонанинг 4-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.


Rate Count

232

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends