Қаршида 25 боғча боласини олиб кетаётган Damas тўхтатилди
Жамият
−
21 Апрель
7674Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳайдовчи 25 нафар болани Damas автомашинасида олиб кетаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Қарши шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли автомобиль йўл-патрул хизмати ходими томонидан тўхтатилиб текширилганда, салонда боғча ёшидаги 25 нафар бола борлиги аниқланган. Ҳайдовчи шу алфозда уларни боғчадан уйига етказишга қарор қилган.
Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилганлиги айтилган хабарда.
LiveБарчаси