Қарши шаҳри ҳам ёпиладими?

Жамият

image

Коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистондаги қатор шаҳарларда кириш ва чиқиш вақтинчлик тўхтатилди. 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳам ёпилади, деган маълумотлар пайдо бўлди. Бу қанчалик асосли? Вазиятга вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов ойдинлик киритди.

“Ушбу хабар вилоят ҳокими фармойиши чиқарилмагунга қадар расмий кучга эга эмас. Вилоятимизда коронавирусга чалинганлар йўқ. Шу мақсадда, аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари учун Қарши шаҳрига кириш-чиқишни тақиқлаш бўйича муҳокамалар давом этмоқда”, деди Аҳрор Содиқов. 

Аввалроқ, ТошкентНаманганАндижонСамарқандГулистон ва Бухоро шаҳарлари коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 83 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Бугун, 27 март куни коронавирусга чалингани аниқланган наманганлик фуқаро миокард инфарктидан вафот этди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг