Қарийб 2 тонна! 2021 йилда Ўзбекистонда қанча наркотик мусодара қилингани очиқланди

Жамият 3792
image

2021 йилда Ўзбекистонда 1 т. 864,4 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази масъули бугун, 27 июнь куни наркотик моддаларни ёқиш маросими олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2021 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ – 7142 (2020 йилда 6032) та жиноят фош этилган.

Улардан 2165 (1814)таси наркотик моддаларни ўтказиш, 441 (304) таси контрабанда, 1571 (1521)таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, 53 (49) таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар 2912 (2344) тани ташкил этган.

2021 йилда республикада ноқонуний муомалада бўлган жами 1 т. 864,4 кг (1 т. 542,6 кг) миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинган. Уларнинг орасида турига кўра:

•    героин – 102,96 (28,3) кг;
•    опий – 342,7 (124,1) кг;
•    гашиш – 511,1 (223,9) кг;
•    марихуана – 790,9 (692,8) кг;
•    кўкнор – 77,9 (323,9) кг, кокаин – 15,2 (279,4) гр;
•    гашиш мойи– 0,002 (127,3) кг;
•    синтетик наркотиклар - 8,97 (1,53) кг;
•    бошқа наркотик воситалар (МДМА, амфетамин, мефедрон, ЛСД (лезергин кислотаси) ва бошқа турдаги наркотик воситалар) – 8,1 (0,4) кг;
•    таркибида наркотик моддалар бўлган дори воситалар - 21,7 (19,96) кг бўлган.

Бундан ташқари, 3977 (3824) гр. ва 4316 (7815) дона психотроп таблеткалари, 71 кг 250 гр ва 15 л (10 гр) прекурсорлар, психофаол моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилиш 765 (433) ҳолатлари аниқланиб, 472 (541) минг донадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва психофаол моддалар мусодара қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×