Қария Байден яна “қовун туширди”
Олам
−
12 Январь 2022
28543Америка етакчиси Жо Байден яна бир бор АҚШ вице-президенти Камола Харрисни давлат раҳбари деб атади. Бу ҳақда “Fox News” хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 11 январь куни Байденнинг Атлантадаги Университет марказидаги нутқи чоғида юз берган.
“Ўтган ҳафта Президент Харрис ва мен Капитолийда ҳикоямизни “олдин ва кейин”га ажратган лаҳзалардан бирини муҳокама қилдик”, деган Байден.
Шу тариқа, Америка Қўшма Штатлари Президенти Камола Харрисни учинчи марта Президент деб атаган.
Маълумот ўрнида, Байден Россия етакчиси Владимир Путин исмини ҳам нотўғри талаффуз қилган, у “вакцинация” ва “эскалация” сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия, Ироқни Эрон билан чалкаштириб юборган.
LiveБарчаси