Қария Байден соғайди

Олам 3057
image

АҚШ Президенти Жо Байден коронавирус учун яна тест топширди ва бу галги натижа салбий. Энди ўзини изоляция қилиш бўйича қатъий чораларга риоя қилиши шарт эмас. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни АҚШ раҳбарининг даволовчи шифокори Кевин О’Коннорнинг баёнотида айтилади. 

“Кеча кечқурун, кейин эса бугун эрталаб унинг SARS-CoV-2 вирусига антикор тести салбий натижа берди”, дейилади ҳужжатда. 

Унинг қайд этишича, ушбу далда берувчи ривожланишни ҳисобга олган ҳолда, Президент ўзини ўзи изоляция қилиш бўйича қатъий чораларни қўллашни тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 июль куни 79 ёшли Байденнинг коронавирус учун топширган тести пандемия бошланганидан бери биринчи марта ижобий натижа кўрсатди. У Оқ уйда изоляция қилинган ва вирусга қарши дорилар билан даволанмоқда. Унинг тести манфий бўлиши биланоқ у одатдагидек ишга қайтишни режалаштирмоқда, бу ҳақда қўшимча хабар берилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×