Қандай шартлар билан ҳудудлар тоифаси “қизил“дан “сариқ“га ўтказилиши айтилди

Жамият

image

Кеча, 21 май куни АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда қатор саволларга жавоб берилди.

Қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилган ҳудудларда карантин даражаси қайси ҳолларда юмшатилиб, бошқа рангга ўтиши мумкин?

Карантин тоифаси янгидан аниқланган касалланиш ҳолатлари камайиб, соғайганлар сони кўпайиб бориши билан қизил ранг сариққа ўзгариши мумкин.

Янгидан аниқланган ҳоллар батамом тугаб, мавжуд беморлар тузалганда сариқ ранг яшилга ўзгаради.

Дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлаётганмиш. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкинми?

Чет эллик ҳамкасбларимиз билан деярли ҳар куни алоқада бўлиб, тажриба алмашиб турибмиз. Ҳозирги кунда иккинчи тўлқин ҳақида ахборотлар йўқ.

Хитойнинг Хейлунзянь провинциясида кир ювиш корхонасининг хизматчисида коронавирус аниқланиб, 100 миллионга яқин фуқаролар карантинга олинган. Лекин бу иккинчи тўлқин дегани эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг