Қандай белгилар коронавирусга қарши қабул қилинган вакцина самарасини англатади?
Саломатлик
−
23 Февраль 2021
3837Айни пайтгача дунёда 200 миллиондан кўп киши коронавирусга қарши вакцина билан эмланди.
Қандай белгилар вакцина яхши таъсир кўрсатганини англатади?
Агарда коронавирусга қарши вакцина қабул қилинган жойда оғриқ бўлса, чарчоқ кузатилса, ҳарорат 37,1-38 даражагача кўтарилса вакцина самара кўрсатганидан шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бу ҳақда АҚШ Иммунизация ва нафас олиш касалликлари миллий маркази шифокори Аманда Кон маълум қилган.
"Ушбу белгилар вакцина ўз вазифасини бажараётганидан далолат беради", деган у.
Коннинг таъкидлашича, ножўя таъсирлар одатда бир неча кун давом этади ва бу ташвишга сабаб бўлмаслиги керак.
LiveБарчаси