Қандай ҳолларда солиқларни тўлашни кечиктиришга имкон берилади?

Жамият 2428
photo_2019-11-20_08-43-20

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан cолиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжат билан солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидаги асослардан лоақал биттаси бўлганда берилиши мумкин:

•  манфаатдор шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганда;

•  манфаатдор шахсни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганда;

•  манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганда;

•  жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этганда;

•  манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мавсумий хусусиятга эга бўлганда;

•  манфаатдор шахсга солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, белгиланган тўлаш муддатига қадар тўлиқ тўлаш учун асослари ва мазкур Низомда белгиланган таъминлаш усуллари мавжуд бўлган ҳолларда берилади;

•  Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган асослар бўйича берилганда фоизлар ҳисобланмайди, тўртинчи – еттинчи хатбошиларда келтирилган асослар бўйича берилганда фоизлар ҳисобланади.

Тўлаш муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган солиқ суммасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда фоизлар ҳисобланади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3.1
t
×