Қамоқхонада маҳкум ўзини осгани бўйича қўшимча тафсилотлар очиқланди
3-саҳифа
−
30 Май
18592Аввалроқ, Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаб келган 24 ёшли маҳкум Ш.С. ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди. Ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Ўрганиш давомида марҳум билан бир туркумда ва дўстона муносабатда бўлган бир нечта маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашилган.
Шунингдек, Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг Самарқанд вилоятида яшовчи оила аъзолари, жумладан, ота-онаси ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашган. Улар хабарларда тарқалган кўрсатмаларини тасдиқлаган.
Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, марҳум Ш.С. 2024 йилнинг 23 май куни колония ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехи ҳудудининг орқа тарафидаги темир устунга полиэтилен ип ёрдамида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда марҳумнинг яқин қариндошлари томонидан берилган мурожаат ва ишга алоқадор тўпланган бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганини билдирганди.
LiveБарчаси