Қамоқдаги криминал авторитет “Ёввойи Арман”нинг адвокатлари шикоят билан чиқди
Олам
−
03 Февраль 2022
18725Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланаётган жиноий авторитет “Ёввойи Арман” (Арман Жумагелдиев)нинг адвокатлари ҳимоясидаги шахснинг изолятордаги шароитидан шикоят қилди.
Ҳимоячиларга кўра, Арман Жумагелдиев қийноққа тенглаштириш мумкин бўлган ноинсоний шароитларда сақланмоқда. Улар “Ёввойи Арман” полиция ҳибсхонасидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Олма-ота департаменти изоляторига кўчирилгани учун изоҳ талаб қилмоқда.
Аввалроқ, Арман Жумагелдиев 7 январдан бери сақланаётган полиция ҳибсхонасидан йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Кўп ўтмай у МХҚнинг Олма-ота департаменти изоляторига кўчирилгани маълум бўлганди.
Маълумот учун, Олма-ота полицияси махсус операция ўтказиб, “Ёввойи Арман” бошчилигидаги жиноий гуруҳининг олти аъзосини қўлга олганди. Уларнинг қуроллари мусодара қилинган. Расмийлар январь ойида Туркиядан қайтган Жумагелдиевни йил бошидаги тартибсизликлар вақтида тартибсизлик ва амалдорларга ҳужум уюштирганликда гумон қилмоқда.
LiveБарчаси