“Қамчиқ”даги сел оқибатида поездни электр билан таъминловчи таянч устуни қулади

Local

image

Жорий йилнинг 4 май куни соат 21:30 ларда “Қамчиқ” довонида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 19 км. "Кўл" станциясига олиб борувчи автомобиль йўлининг ювилиши оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаган.  

Юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида тезкор штаб тузилиб, "Қамчиқ" МҚЙоҚБ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ махсус авария-тиклаш бригадаси ва муҳандислик техникалари билан йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, электр таянч устуни, ҳамда йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қуриш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Шунингдек, автомобил йўлида сел, тошқин оқибатларини бартараф этиш ва ёғингарчилик сувларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, сув ўтказиш иншоотларини ва кюветларни тозалаш тадбирлари олиб борилган.  

Қайд этилишича, довон ҳудудида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.

 


Tags

FVV

Rate Count

25

Rating

3.4

Rate this article

Share with your friends