Қалампир ишқибозлари узоқ яшайди...ми?!
Фойдали
−
28 Март 2019
14184Маълум бўлишича, қизил қалампир нафақат таомни хуштаъм қилар экан, балки соғлиқни сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга экан.
Гарвард университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилувчи кишилар юрак-қон томир, нафас олиш тизими ва хатарли ўсимталар муаммоларига камроқ рўбару бўлади ва табиийки узоқроқ умр кўриши аниқланди.
Олимлар етти йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган қарийб ярим миллион кишининг ҳаёт тарзини кузатишган.
Олимлар хулосасига кўра, аччиқ таъмли овқатни хуш кўрувчилар бошқаларга қараганда 12-14 фоизга кўпроқ умр кўришади. Аччиқ қалампирни истеъмол қилишларини айтган кишилар қатор касалликлардан камроқ вафот этишган.
LiveБарчаси