Қаҳрамонмарашда деярли ярим млн одам бошпанасиз қолди – Эрдўған

Олам

image

Туркиянинг жануби-шарқидаги вайронкор зилзилалардан сўнг жабр кўрган Қаҳрамонмараш вилоятида қарийб ярим миллион киши бошпанасиз қолди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Элбистон шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзмоқда ТАСС.

“Халқимизнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш учун чодир ва контейнер шаҳарчалар яратишда давом этамиз. Ҳозирда биз Қаҳрамонмараш бўйлаб 461 минг фуқарога чодирлар, давлат муассасалари, ётоқхоналар, мактаблар ва бошқа жойларда бошпана қилмоқдамиз”, деди у ўзининг маҳаллий телеканаллардаги чиқишида.

Президентнинг сўзларига кўра, шаҳарларни янгилаш жараёни Туркия бошига тушган ушбу кулфатни бутунлай ортда қолдириш учун тезлаштирилади. Эрдўған ҳукуматнинг бир йил ичида зилзилалардан жабр кўрган вилоятлар аҳолисини янги уй-жой билан таъминлаш режаларини эслади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 6 февраль куни (7,7 ва 7,6 магнитудали) икки зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда ҳам сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 44 мингдан ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг