Тошкентда КҲАЙнинг бир қисми 30 кунга ёпилди

Жамият 5111
image

Тошкентда қурилиш ишлари вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадади Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Эртага, 27 августдан бошлаб КҲАЙнинг Усмон Носир 2-тор кўчаси билан кесишган қисмида янги кўприк йўлини қуриш ишлари доирасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, ушбу чорраҳа бир ой муддатга автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, йўл ёпилиши учта автобуснинг ҳаракат йўналишига ҳам таъсир ўтказди.

“Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 32, 62, 70-сонли йўналишлар ҳаракати Жанубий вокзал, Ш.Руставели, У.Носир 2-тор, Қушбеги мавзесидаги маҳаллий йўл, Қушбеги, КҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилади”, дея маълум қилди компания.

Аввалроқ, Аҳмад Дониш ва Фарғона йўли кўчаларининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати сентябрь ойигача тўхтатилгани ҳақида хабар бердик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×