​Журналистларнинг Касб этикаси кодекси қабул қилинади

Жамият

image

Фуқароларнинг холис, ишончли ахборот олишлари, шунингдек, журналистларнинг фикрлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда ҳаққоний ва объектив маълумот тайёрлаши ва уларни етказишини таъминлаш мақсадида журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

Бу оммавий ахборот воситаларининг ўз-ўзини бошқариш усули бўлиб, бу борада ҳеч қандай суд ёки ваколатли давлат идоралари аралашмайди. Кодекс асосида журналистларнинг сифатли ахборот етказишда масъулиятларини ошириш кўзда тутилган.

Журналистларнинг касбий мажбуриятлари, уларнинг масъулиятларини ҳимоялаш, ҳалол рақобат ва журналистлар бирдамлиги – кодекснинг бош тамойилларидан ҳисобланади.

Журналистларнинг Касб этикаси кодекси принциплари ва нормаларини бузган журналистлар кодексда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка тортиладилар.

Маълумот учун: Кодекс "Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси" (БМТ Бош Ассамблеяси, 1984 йил), "Халқаро журналистика профессионал этика тамойиллари" (ЮНЕСКО, 1983 йил), "Халқаро журналист ахлоқи тамойиллари декларацияси" (Халқаро журналистлар федерациясининг Жаҳон конгресси, 1954 йил) каби ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунчилиги қоидалари асосида ишлаб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист кодекс

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг