“Янги Ўзбекистон”нинг махфий келишуви
Жамият
−
17 Ноябрь 2022
18446Нима учун Ўзбекистондаги бир нечта газ ва нефть конлари ёпиқ қарор билан “Jizzakh Petroleum”га бериб юборилган? Бу савол кеча, 16 ноябрь куни АОКАда электр энергияси ва газдаги узилишларга бағишланган матбуот анжуманида янгради. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев саволга мужмал жавоб берар экан, давлат ва корхона ўртасидаги шартнома шартлари тижорат сири эканини урғулади.
“Конларни ўзлаштиришга инвесторларни жалб қилишда давлат ва инвестор ўртасидаги шартнома шартлари ҳар доим ҳам очиқланмайди.
Шартномани махфий қисимлари ҳам бор. Лекин, ҳужжатлар Ўзбекистон қонунчилигига асосланган ҳолда тузилган. Агар шартномада қонунчиликка зид қандайдир нормалар бўлса, корхона фаолият олиб боролмас эди”, дейди Шерзод Хўжаев.
Журналист Абдулла Ёдгоровнинг ўз изланишларига таяниб айтишича, 2019 йилда 621 минг тонна нефть ишлаб чиқарган “Ўзбекнефтгаз” 2020 йилга келиб, 125 тонна нефть қазиб олган.
Журналистнинг қайд этишича, “Ўзбекнефтгаз” раҳбари эса бир йилда ишлаб чиқариш ҳажмининг 5 баробарга камайиб кетишини бир нечта нефть ва газ конларини “Jizzakh Petroleum”га бериб юборилгани билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири “зам”и электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги ҳамда электрнинг тежалмай ишлатилаётганини электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби сифатида келтирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь