Жиззахда 6-синф ўқувчиси нега вафот этди? ХТВ “Озодлик”га раддия билан чиқди
Жамият
−
27 Февраль 2019
12341Куни кеча “Озодлик” радиосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Жиззах вилояти Забаробод туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Б.Б. ўқувчилар ўртасидаги муштлашув оқибатида шифохонага тушиб, ўша ерда вафот этгани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Озодлик”нинг хабарига раддия билан чиқди.
Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, Жиззах вилояти, Зафаробод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби 6-синф ўқувчиси Б.Б. муштлашув натижасида эмас, балки юрак хасталиги туфайли вафот этган.
12 ёшдаги Б.Б. Зафаробод туман поликлиникасида туғма юрак пароги ташхиси билан диспансер назоратида турган. Шу сабабли ўқувчи жисмоний тарбия дарсларидан озод этилган бўлиб, фақат назарий билимлари асосида баҳоланган.
“Аслида, воқеа ундай бўлмаган. Мактабнинг 6-синф ўқувчилари 2-сменада ўқишади. Воқеа эса эрталабки соат 10:40 ларда содир бўлган. 2-смена эса соат 13:05 да бошланади. Воқеа жойида бирон-бир юқори синф ўқувчилари ҳам, қуйи синф ўқувчилари ҳам бўлмаган.
Шу куни 6-синфнинг бир гуруҳ ўқувчилари маҳаллий стадионда ўзлари олиб келган копток билан футбол ўйнашган. Ўйин пайти узоқлашган коптокнинг орқасидан чопиб борган Б.Б. йиқилган. Мазкур воқеадан ўқувчилар томонидан хабар топган мактаб директори ўринбосари Ю.Бердибеков тез тиббий ёрдамга хабар берган. Етиб келган тез тиббий ёрдам ходими ўқувчининг вафот этганини маълум қилган.
Юқорида келтирилган масала бўйича мактаб раҳбариятига оммавий ахборот воситаларининг ҳеч бири мурожаат қилмаган бўлсада, чоп этилган мақолаларда директор билан боғланилгани тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилган.
Халқ таълими вазирлиги айрим оммавий ахборот воситаларини юз берган фожиадан ўзининг манфаатлари йўлида фойдаланиб, тизимга оид асосланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақиради”, дейилади ХТВ расмий баёнотида.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15