Жамшид Қўчқоров Москвага нега боради?
Жамият
−
13 Март 2019
7543Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг мажлисида иштирок этади.
Жорий йилнинг 15 март куни Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг 81-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мажлис Туркманистон раислигида бўлиб ўтади. МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, мажлис кун тартибидан МДҲ давлатларининг иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича кенг доирадаги масалалар киради. Хусусан, давлатлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш масаласи кўтарилади. Кун тартибида Электрон савдо соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш масаласи алоҳида ўрин олган.