Jah Khalib'нинг концертида юзага келган тартибсизликнинг сабаби очиқланди
Маданият-санъат
−
27 Ноябрь 2023
13754Кеча, 25 ноябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” саройида хонанда Jah Khalib'нинг концерт дастури чоғида томошабинлар орасида келишмовчилик юз берди. Ушбу вазият юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси расмий изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, фуқаролар томонидан концерт дастури учун чиқарилган ўн мингдан ортиқ электрон чипталар сотиб олинган. "Ҳумо арена" саройига кириш учун ташриф буюрган фуқароларнинг чипталари ходимлар томонидан махсус сканер қурилмаси орқали текширилиб киритилган.
Аммо минглаб мухлислар концерт саройига сиғмай қолган. Саройдаги жойлар аллақачон тўлган бўлишига қарамай, ташқарида қолган томошабинларнинг ҳам қўлида чипталари бор эди. Шу сабабли ҳам улар орасида тирбандлик ва норозилик юзага келган.
“Ўз ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган. Улар тақдим этган электрон чипталар эса танишлари ёки бошқа жисмоний шахслардан совға сифатида ҳамда пул эвазига қўлга киритганликлари маълум бўлган. ИИО ходимлари томонидан айрим фуқаролар электрон чипталарни ўз манфаати йўлида такроран сотганликлари аниқланган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижасида ноқонуний чипта сотгани аниқланган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий гвардия ходимлари томонидан концертда жамоат тартибини бузганликда гумонланган фуқаролар воқеа жойидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб, юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь