Изсиз йўқолган Навальнийнинг дараги чиқди
Олам
−
16 Декабрь 2023
19455Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, мухолифатчи Алексей Навальний Владимир вилоятидан ташқарида жойлашган ахлоқ тузатиш муассасасига ўтказилди. Бу ҳақда вилоят суди Навальнийнинг колония маъмуриятига қарши даъвосини кўриб чиқиш жараёнида маълум қилди.
Судда ўқиб эшиттирилган Жазони ижро этиш федерал хизмати маълумотномаси кўра, Навальний "Москва шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги қонуний кучга кирган ҳукми"га биноан колонияни тарк этган.
“Навальнийнинг янги манзилга етиб келгани амалдаги қонунчилик доирасида хабардор қилинади”, дейилади судда ўқилган ҳужжатда.
Журналист Кира Ярмиш ҳам Навальнийнинг адвокатига сиёсатчи “Владимир вилоятини тарк этгани” ҳақида хабар берилганини тасдиқлаган. Жазони ижро этиш федерал хизмати маълумотларига кўра, кўчириш 11 декабрь куни амалга оширилган.
"Афсуски, адвокатлар Алексейни 6 декабрдан бери кўрмаган. Агар Алексей ҳали ҳам 6-сонли ахлоқ тузатиш колониясида бўлса, нима учун улар билан учрашишга рухсат берилмаган, биз билмаймиз”, деб ёзган Ярмиш.
Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни Навальнийнинг шериклари Владимир вилоятидаги колония маъмурияти адвокатга сиёсатчи билан учрашишга рухсат бермагани ҳақида хабар берган. Навалнийга техник носозликлар сабаб колониядан видеоалоқа орқали суд мажлисларига уланиш ҳам тўхтатилган.
Бир версияга кўра, сиёсатчи билан алоқанинг йўқолиши унинг янги колонияга кўчирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўз навбатида, База ўз маълумот манбаларини кўрсатмасдан, Навальний вандализм бўйича янги жиноий иш бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Москвага юборилганини хабар қилди. Навальнийнинг шериклари сиёсатчини қидириш учун Москвадаги аксарият ҳибсхоналарни текширган, бироқ у топилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь