Ижтимоий тармоқларда “Месси қидирилмоқда” (фото)

Спорт 19504
image
-

2022 йилги Жаҳон чемпионатининг Жанубий Америка минтақаси саралаш баҳсларининг 14 туридан ўрин олган Аргентина ва Бразилия учрашувидан сўнг (0:0), ижтимомий тармоқларда Лионель Мессининг антиқа сурати тарқалди.

Ўйин дуранг натижа билан якунлангач, бразилия ОАВда Месси иштирокидаги сурат оммалашди. У ғарб услубида олинган бўлиб, Мессининг сурати тепасида “қидирилмоқда”, дея ёзиб қўйилган. Бунга аргентиналик футболчининг 90 дақиқа давомида аниқ зарба бермагани ва гол ура олмагани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ раҳбарияти Аргентина футбол ассоциациясига терма жамоанинг ўйин вақти бўйича ультиматум қўйган эди. Унга кўра Лионель Месси бир учрашув давомида 20 дақиқадан кўпроқ  майдонда ҳаракат қила олмаслиги айтиб ўтилган эди. 

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси саралаш баҳсларида 29 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди ва Қатар мамлакати мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1009
Рейтинг: 3
t
×