ПСЖ Аргентинага Месси учун чеклов қўйди
Спорт
−
14 Ноябрь 2021
8030ПСЖ раҳбарияти Аргентина футбол ассоциациясига терма жамоанинг ўйин вақти бўйича ультиматум қўйгани маълум бўлди.
“Marca” хабарига кўра, Париж клуби раҳбарияти Леони терма жамоага қўйиб юборишга футболчи учун ўйин вақтига чеклов қўйиш шарти билангина рози бўлган.
Томонлар ўртасидаги оғзаки келишувга кўра, Лео майдонда 20 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказа олмайди. Шу сабабли Месси Уругвай терма жамоасига қарши кечган учрашувнинг (1:0) 76-дақиқасида майдонга тушган.
Форвард 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг ноябрь ойидаги саралаш ўйинлари учун “альбиселесте” қайдномасига киритилган эди. Шу билан бирга, Месси жароҳати туфайли клубининг сўнгги икки ўйинида иштирок эта олмади.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 28 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Навбатдаги баҳсда Скалони шогирдлари пешқадам Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь