Ижтимоий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Жамият

image

Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда бугун, 17 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Ркрпубликасининг 1168-сонли қонунида сўз боради. Ушбу ҳужжат билан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилган.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий, экологик муаммоларни ҳал этишга ёки уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган фаолияти ижтимоий тадбиркорлик деб эътироф этилиши белгиланди.

Ижтимоий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • имтиёзлар ва преференциялар бериш;
  • ижтимоий лойиҳаларга доир харажатларни субсидиялаш;
  • давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;
  • молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
  • ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  •  маслаҳат бериш, услубий ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.

Қонунчиликка риоя этиш билан бир қаторда барқарор ривожланишга ҳисса қўшган ҳамда ўз фаолиятининг инсон ҳуқуқларига, атроф-муҳитга ва жамоат манфаатларига нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш учун чоралар кўрган ҳолда тадбиркорликни амалга ошириш масъулиятли бизнес юритиш деб эътироф этилади.

Тадбиркорлик субъекти томонидан масъулиятли бизнес юритишнинг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:

  • инсон ҳуқуқларига риоя этиш;
  • меҳнатга ва ишлаб чиқаришга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай қонунга хилоф амалиётга йўл қўймаслик;
  • атроф-муҳитни, ўз ходимларининг ва аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорлар айрим фаолият турларини лицензия ёки рухсатнома олмасдан туриб 3 ой давомида амалга ошириши мумкин бўлиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар